188 та таклиф
Машҳур эълонлар
Квартира қидиряпсизми?
Параметрлар
Обуна бўлинг ва янги эълонларни олинг



Юнусобод туманида 188 та квартиралар сотувга қўйилган. Бир квадрат метр нархи 845 дан 3 370 USD гача бўлиб, ўртача 1 594 USD ни ташкил этади. Объектлар нархи эса 39 500 дан 450 000 USD гача.
Юнусобод тумани 1966-йилги зилзиладан кейин тезда қайта барпо этилган. Бугунги кунда у шаҳар марказига яқин жойлашган, сокин, яшил ва инфратузилмаси ривожланган туманлардан бири ҳисобланади. Бу ерда кўплаб ёш оилалар истиқомат қилади, шу боис кўчмас мулкка бўлган талаб доимо юқори. Ҳудуд 1–19-мавзелар ҳамда Ц-1 (Киёт), Ц-2, Ц-4 («Минор» метро бекати атрофи) ва Ц-5 каби марказий массивларга бўлинган. Харидорлар кўпинча муайян мавзе бўйича уй-жой танлашади. Туманга «Минор», «Бодомзор», «Шаҳристон», «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари хизмат кўрсатади. Шунингдек, Амир Темур шоҳкўчаси, ҳайвонот боғи, Япон боғи ва Mega Planet савдо маркази ҳам ушбу ҳудудда жойлашган.