38 та таклиф
Машҳур эълонлар
Кўчмас мулкингизни SalomUy билан бирга сотинг
Бепул эълон жойлаштиринг ўз хардорингизни топинг
Эълон жойлаштириш
Ҳовли қидиряпсизми?
Параметрлар
Обуна бўлинг ва янги эълонларни олинг



Юнусобод туманида 38 та ҳовлилар сотувга қўйилган. Бир квадрат метр нархи 422 дан 2 500 USD гача бўлиб, ўртача 1 012 USD ни ташкил этади. Объектлар нархи эса 145 000 дан 930 000 USD гача.
Юнусобод тумани 1966-йилги зилзиладан кейин тезда қайта барпо этилган. Бугунги кунда у шаҳар марказига яқин жойлашган, сокин, яшил ва инфратузилмаси ривожланган туманлардан бири ҳисобланади. Бу ерда кўплаб ёш оилалар истиқомат қилади, шу боис кўчмас мулкка бўлган талаб доимо юқори. Ҳудуд 1–19-мавзелар ҳамда Ц-1 (Киёт), Ц-2, Ц-4 («Минор» метро бекати атрофи) ва Ц-5 каби марказий массивларга бўлинган. Харидорлар кўпинча муайян мавзе бўйича уй-жой танлашади. Туманга «Минор», «Бодомзор», «Шаҳристон», «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари хизмат кўрсатади. Шунингдек, Амир Темур шоҳкўчаси, ҳайвонот боғи, Япон боғи ва Mega Planet савдо маркази ҳам ушбу ҳудудда жойлашган.